Поиск
RUUZ

Общество

Чангмиди ёки туман: Ўзгидромет кеча кечқурунги пойтахт ҳавосига изоҳ берди

Сўнгги кунларда пойтахтда эрталаб ва кечқурун туман тушиши кузатилмоқда. Баъзилар ҳавонинг ифлосланиши чанг билан боғлиқ эканлигини айтмоқда. Ўзгидромет бунга расмий жавоб берди.

569views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, 17 январь куни Тошкентни қуюқ чанг қоплагани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзгидромет изоҳ берди.
Ўзгидромет 12 январдан 16 январгача ёғингарчилик бўлиши кузатилгани, ҳаво намлиги 90-100%, кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати салбий бўлгани ва бундай ҳолат туман пайдо бўлиши қулай эканлигини маълум қилди. Ёмғирдан сўнг намланган тупроқ ва салбий ҳаво ҳарорати туман тушиши учун қулай шароитларни сақлаб туради.
"Туман ва сийрак туман - ер юзасига яқин жойда (атмосферанинг ерга туташ қатламида) сув буғининг конденсацияси натижасидир. Туман - бу ҳавода муаллақ сув томчилари ёки муз кристаллари тўплами бўлиб, улар кўринувчанлик узоқлигини 1 км дан кам бўлган қийматларгача ёмонлаштиради. Кўринувчанлик 1 км дан 10 км гача бўлган ҳолда, муаллақ сув томчилари ёки муз кристалларининг тўплами туман деб аталади. Туманнинг энг катта такрорийлиги декабрь ва январь ойларида кузатилади. Асосан, туман пайдо бўлиш вақти соат 16-17 дан, эрталаб соат 8-9 гача давом этади. Ҳаво кескин совуқ бўлган ҳолларда туман тушиши бир неча кунгача давом этиши мумкин. Туман ҳодисалари эса атроф-муҳит ифлосланиши кўрсаткичлари юқорироқ бўлишига ўз таъсирини кўрсатади", - дейилади муносабатда.
2024 йил 18 январь соат 09:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги:
— PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 55,3 мкг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган  меъёрдан ошмади;
— PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 44,6 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан (5 мкг/м3) 8,9 марта ошди;
— Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 2,4 мг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини камайтириш ва республикада экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича таклифлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент ҳавоси таркибининг ифлосланиб кетиши пойтахтликлар соғлигига қанчалик таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
569views0replies
0

Комментарии