• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 18 января 2024

Uzum Market иловаси миллий сервислар орасида юклаб олишлар сони бўйича етакчига айланди – data.ai маълумотлари

Миллий маркетплейс иловаси йил давомида 13,5 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган.

313
0

Data.ai таҳлилий сервисининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Uzum Market машҳурлик бўйича Telegram мессенжери – уни ўзбекистонликлар 18,2 миллион марта юклаб олишган, шунингдек, йил давомида 17,7 миллион марта юклаб олинган Instagram иловасидан кейинги ўринда туради. Статистикада фақат 2023 йил учун қурилмаларга биринчи марта юклаб олишлар ҳисобга олинади, янгилаш ва илгари ўчирилган иловаларни қайта юклаб олиш таҳлилга киритилмаган.

«Ўтган йил давомида биз Uzum Market нинг фаол экспансиясини ва фойдаланувчиларнинг умуман онлайн харидларга бўлган қизиқиши ошишини кузатдик. Тадқиқотларимиз маълумотларига кўра, мамлакатнинг 10 нафар аҳолисидан 8 нафари Uzum Market брендини билади ва сўровда қатнашганларнинг ярми миллий маркетплейсда буюртма берган.

Бундан ташқари, ҳозир мамлакатда рақамли сервисларнинг ривожланиши билан биз умуман мобиль иловалар бозорининг ўсишини кўрмоқдамиз. Sensor Tower тадқиқотига кўра, 2022 ва 2027 йиллар оралиғида Ўзбекистонда иловаларни юклаб олиш сони икки баробарга ошиб, 1,8 миллиард донага етади, шу тариқа ҳозирда мамлакатимиз Марказий Осиёдаги иловалар бозорлари орасида етакчи ҳисобланади. Биз иқтисодиётни рақамлаштиришнинг фаол жараёнини кўрмоқдамиз, бунда одамларнинг одатларини ўзгартирадиган миллий ўйинчилар муҳим роль ўйнайди», – дейди Research Group CA тадқиқот агентлигининг бош директори Вячеслав Карпов.

RGCA тадқиқотларига кўра, Uzum Market Telegram, Instagram ва OLX дан ўтиб, мамлакатдаги энг машҳур онлайн харид қилиш иловаси ҳисобланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

313
0