• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 17 января 2024

Тошкентда қурилиш моллари солинган контейнерда ёнғин содир бўлди — видео

Uzum market компанияси Uzum обморхонасида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарни рад этди.

287
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Uzum Market омборхонасида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ мазкур хабарларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, ёнғин Uzum Market омборхонасида содир бўлмаган. Бугун соат 17:16 да Бектемир тумани Порлоқ кўчасида жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да етиб бориб, соат 17:44 да ўраб олиниб, 17:54 да батамом ўчирилган.

"Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда", - дейилади хабарда.

"Uzum Market омборхонаси одатдагидек ишламоқда. Барча ҳодимларимиз ва сотувчиларимиз маҳсулотлари ҳафвсиз'', - дея хабар берди компания UzNews.uz’га.

287
0