Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 17 ёшли қиз мажбурлаб турмушга берилаётгани аниқланди

Қиз ҳали талаба эканини айтиб, Болалар омбудсманига мурожаат қилди.

351views0replies
0

t.me/Bolalar_ombudsmani

Болалар омбудсмани хабарига кўра, 15 январь куни Болалар омбудсманига Шахрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз М.М.дан мурожаат келиб тушган.
М.М.нинг айтишича, ҳозирда у университетнинг 1-курсида ўқимоқда ва ўқишини давом эттириш ниятида. Бир неча йилдан буён таниши бўлган О.Б. (йигит) унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келмоқда. О.Б.нинг ва М.М.нинг ота-оналари ўзаро келишган ҳолда қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини ўтказган бўлиб, ҳозирда О.Б. томонидан унга турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилмоқда.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олиниб, тезкор равишда прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилди. Ҳозирда О.Б. ва қизнинг ота-онаси аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш ҳаракати жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирилиб, бунинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.
Шунингдек, М.М.га ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери тақдим этилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш боʼйича тегишли чоралар кўрилди.
351views0replies
0

Комментарии