Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда қўлига ўйинчоқ пистолет кўтариб, видео ишлаган икки йигит қамалди — видео

"Чет эл блогерларидан кўриб, видео ишлагандик" — дейди ҳуқуқбузар йигит.

214views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, ҳуқуқбузар йигитлар ярим тунда Навоий шаҳри Ғалабашоҳ кўчасида Gentra'да қўлига қурол олган ҳолда ҳаракатланиб, ҳолатни видеотасвирга олишган. Шундан сўнг, видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлашган.
"Кечки пайт жўрам машинангда битта видео олайлик, деб илтимос қилди. Рози бўлдим. Қўлидаги ўйинчоқ пистолет, юзида эса маска эди. Видео Instagram'га қўйилгандан сўнг, тарқалиб кетди. Бу оддий пистолёт, деб ўйлаб, видео олгандик. Буни қонунга ҳилоф деб ўйламаганмиз", - дейди ҳуқуюузарлардан бири.
Иккинчи йигитнинг айтишича, улар чет эл блогерларидан илҳомланиб, мазкур видеони олишган.
Мазкур иш ЖИБ Навоий шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, икки ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, уларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
214views0replies
0

Комментарии