Поиск
RUUZ

Общество

Бензин акциз солиғидан озод қилинишига қарамай ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари ҳар бир тармоқ вазирига нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича KPI белгиланишини маълум қилди.

171views0replies
17

president.uz

Айни дамда Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари видеоселекторда инфляция ҳақида гапирди.
"Мутасаддиларга ўтган йил бошида бензин бўйича етарли захира қилиш топшириғи берилган. Нарх ошмаслиги учун бензин бир йил давомида акциз солиғидан ҳам озод қилинган эди. Шунга қарамай, бензин ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади.
Бу – транспорт харажатлари қимматлашиб, ишлаб чиқариш ва экспортда таннарх ошди, дегани.
Такрор ва такрор айтаман. Инфляция – аҳоли ва бизнес даромадлари учун солиқ. Уни жиловламасак, камбағаллик камаймайди, иқтисодий ўсиш бўлмайди" - деди Шавкат Мирзиёев.
Келгуси йилда бутун дунёда озиқ-овқат нархлари ошиши эҳтимоли юқори. Маҳсулотлар инфляциясини фақат озиқ-овқатни кўпайтириш орқали жиловлаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳғбарининг маълум қилишича, эндиликда ҳар йили маҳсулотларни кўпайтириш бўйича махсус ҳукумат қарори қабул қилинади. Ҳар бир тармоқ вазирига нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича KPI белгиланади. Ҳар ҳафтада Ҳукумат йиғилишидаги биринчи масала инфляцияни жиловлашга бағишланади.
171views0replies
17

Комментарии