• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 16 января 2024

Фарғонада бир гуруҳ шахслар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашди

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

662
0
Видеодан кадр

Фарғонада бир гуруҳ шахслар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 январь куни Фарғона шаҳар Кимёгар кўчасида фуқаролар А.П., Ғ.Х. ҳамда Г.Н., И.Н.лар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир-бирларини уриб дўппослаб, автомашиналарга шикаст етказган.

Судга оид тиббий экспертизанинг 2024 йил 4 январдаги хулосасида фуқаролар Г.Н. ва И.Н. енгил тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

662
0