Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлди

Ёнғин бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

103views0replies
0

UzNews.uz / видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бугун, 15 январь куни соат 14:56 атрофида Сергели тумани, Қанора кўчасида жойлашган, енгил конструкциядан қурилган дўконларда ёнғин чиқганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 15:01 да етиб бориб, соат 15:05 да ёнғин тўлиқ ўраб олинган ва соат 15:12 да ёнғин батамом ўчирилган.
"Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда", - дейилади хабарда.
103views0replies
0

Комментарии