Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийда ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Volkswagen автомашинаси қизил чироқда тўхтаб турган Matiz'нинг ортидан келиб уриши натижасида Matiz салонида бўлган йўловчилар воқеа жойида вафот этишган.

322views0replies
0

Навоий ИИБ

Навоий шаҳридаги "леон остановка"да аянчли ЙТҲ содир бўлгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 15 январ куни соат 02:00 атрофида, Навоий шаҳар "И.Каримов" кўчасида А.Н исмли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Matiz автомашинаси светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақтда, Volkswagen ID6 Crozz PRO автомашинаси ҳайдовчиси О.Н автомашинани И.Каримов кўчасининг "Макро" савдо мажмуаси йўналиши бўйича бошқариб келиб, Matiz'нинг орқа қисмига келиб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Matiz автомашинасининг орқа ўриндиғида бўлган йўловчилар Э.У ҳамда О.Ғ. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вофот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
322views0replies
0

Комментарии