Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон айрим электр жиҳозларини олиб киришни чеклайди — рўйхат

Бир қатор электр жиҳозларини фақат ишлаб чиқарувчининг расмий вакиллари ёки дилерлар мавжуд бўлгандагина мамлакатга олиб кириш мумкин.

925views0replies
0

president.uz

"Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 1 февралдан бошлаб республикага ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлар бўлган тақдирдагина олиб кириш мумкин бўлган электр жиҳозлари рўйхати белгиланади.
Рўйхат қуйидаги жиҳозларни ўз ичига олади:
• алюминий радиаторлар;
• иссиқ сув қозонлари;
• сув иситгичлари;
• буғ қозонлари;
• чангютгичлар;
• кир ювиш машиналари;
• совуткич, музлатгичлар;
• телевизорлар ва мониторлар;
• маиший газ плиталари;
• духовка ва печлар;
• микротўлқинли печлар, дазмоллар;
• кондиционерлар;
• суюқлик насослари.
Ваколатли вакиллар ёки расмий дилерлар сифат, хавфсизлик ва хизмат кўрсатишни таъминлаши керак.
925views0replies
0

Комментарии