Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

Воқеа содир бўлган жойга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

186views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 15 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ изоҳ берди.
Аниқланишича, ёнғин Юнусобод тумани Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида содир бўлган. Воқеа содир бўлган жойга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи 02:55 да етиб борган ва 03:09 да ёнғин ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин оқибатида овқатланиш жойининг 150 кв.м. майдонининг том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
"Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар аниқланмоқда", - дейилади хабарда.
186views0replies
0

Комментарии