Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун, Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келган. Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Эртага фақат республиканинг марказий, шарқий ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даража совуққача пасаяди, кундузи +2…+7 даража илиқни ташкил этади, шимолда кечаси -8…-13 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.
15-16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ўзбекистон бўйича иш ҳафтасининг охиригача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Пойтахтда: 15 январь куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
16 январда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -1...-3 даража совуқ, кундузи +2...+4 даража илиқ бўлади.
17-18 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17 январда кечаси -1...-3 даража совуқ, кундузи +6…+8 даража илиқ, 18 январда кечаси -1 даража совуқ, кундузи +8…+10 даража илиқ бўлади.