Жорий йилнинг 13 январь куни соат 1640 атрофида "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Жиззах ҳудудий филиали Бахмал туман электр таъминоти "Бахмал" устачилик электромонтёри У.Т. билан ўлим билан боғлиқ бахтсиў ходиса юз берди, дея хабар бермоқда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мустахкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати.
Аниқланишича, электромонтёр У.Т. навбатчи электромонтёр З.А.га 10 кВ "Сангзор" фидерини ўчиришни, схемасини ажратию, линия томонга ерлагич улашни айтган. Линия схемасини ажратилиб, ерлагич улангандан сўнг У.Т. 76-сон анкерли таянчга чиқиб, "Қаробчи" шохобчасини улаш вақтида кучланиш остига тушган ва таянчдан сирғаниб, ерга қулаб тушган.
Бригада аъзоси электромонтёр Ж.Б. тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилган ва воқеа жойига етиб келган шифокорлар жабрланувчи У.Т.ни вафот этганлигини қайд этишган.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мустахкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ушбу бахтсиз ҳодиса тафсилотлари ўрганилаётганини ва тўлиқ маълумотларни қўшимча тақдим этишини маълум қилган.