Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда 80 млн рублга яқин пулни Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

У пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олиши керак бўлган.

97views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда ДХХ Матбуот хизмати.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи "ўзбек-қирғиз" давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн 994 минг 900 Россия рубли борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олиши керак бўлган.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
97views0replies
0

Комментарии