Поиск
RUUZ

Общество

"Ҳумо Арена" ва унга туташ ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланди — харита

Бугун ва эртага Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

97views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, "Ҳумо Арена" муз саройи ва унга туташ ҳудудда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланди.
2024 йил 13 январь куни соат 13:00 дан 14 январь куни соат 11:00 гача:
— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
2024 йил 14 январь куни соат 06:30 дан 11:00 гача:
— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан бошлаб Ойбек, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари.
97views0replies
0

Комментарии