Бугун, 13 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди.
Мусобақанинг "В" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон МТЖ футболчилари Эктор Купер бошчилигидаги Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу баҳс Jassim Bin Hamad Stadium стадионида Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер 2018-2019 йиллари Ўзбекистон миллий терма жамоасига устозлик қилган эди.