• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 января 2024

Янгийўлдаги газ заправкада Камаз ёниб кетди

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

181
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган газ заправкада юк машинаси ёнаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ изоҳ берди.

Жорий йилнинг 12 январь куни соат 22:13 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл тумани, “Қўшёғоч” МФЙда жойлашган “DELTA KOMPRESSOR” МЧЖ га қарашли АГТКШ бостирмасининг 10 кв.м. майдонда шифти ва тагида турган КАМАЗ-53212 юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Воқеа жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 22:17да етиб бориб, 22:20да ўраб олиниб, 22:38да ёнғин  ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жарохати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар қайд этилмаган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.

181
0