Корхона ассортиментида истеъмолчилар томонидан севилишга улгурган совитилган ва музлатилган бройлер товуқлари, кўкраклари, сонлари, қанотлари, шунингдек, деликатес ва ярим тайёр маҳсулотларнинг катта танлови мавжуд.
Бугунги кунда Saxovat Broyler чакана ва улгуржи харидорлар орасида катта талабга эга бўлган товуқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгалламоқда. Қулай иқлим шароити корхонага соғлом товуқларни ва улар учун экологик тоза озуқаларни етиштириш имконини беради. Бу ернинг табиати, тоза ҳавоси ва юмшоқ иқлими паррандаларнинг мослашишига фойдали таъсир кўрсатади.
Saxovat Broyler маҳсулотлари ассортименти хилма-хил. Совитилган парранда гўшти ажойиб таъм хусусиятлари ва юқори озуқавий қийматга эга бўлган ажойиб парҳез маҳсулотдир. Махсус рецептлар бўйича тайёрланган колбаса, сосиска, паштет ва деликатесларнинг кенг танлови ҳатто нозик таъб истеъмолчиларни ҳам хурсанд қилади.
Таъкидлаш жоизки, бутун ассортимент – музлатилган товуқ гўштидан снекларгача – паррандачилик фабрикасининг малакали мутахассислари томонидан қаттиқ назорат қилинади.
Saxovat Broyler барча Halol талабларига мувофиқ сертификациядан ўтган бўлиб, бу тегишли ҳужжат билан тасдиқланади. Экологик тозалик, хавфсизлик ва таъм хусусиятлари FSSC/ ISO 22000 HACCP, ISO 9001 ва бошқа мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланади.
Корхонанинг муваффақиятли фаолияти 2022 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон паррандачиларининг V Халқаро форумида қайд этилиб, Saxovat Broyler «Парранда маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича энг яхши корхона» номинациясида биринчи ўринни эгаллаган.
Saxovat Broyler маҳсулотларига йирик ресторан ва кафе тармоқлари ишонч билдиради. Хусусан, KFC тезкор овқатланиш ресторанлари халқаро тармоғи, Brokkoli, Paul, Giotto кафелари, Hilton меҳмонхонаси, Silk Road Samarqand халқаро туристик мажмуаси ва бошқа йирик HoReCa вакиллари билан билан кўп йиллик ҳамкорлик бунинг исботидир
Яқин келажакда корхона ишлаб чиқаришни кенгайтириб, тайёр парранда гўшти ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини ойига 250 тоннага, колбаса маҳсулотларини эса ойига 100 тоннага етказишни режалаштирмоқда.
Ўзгаришлар ўтган йилнинг декабрь ойида бошланиб, цех капитал таъмирланиб, сўйиш цехидаги импорт ускуналар алмаштирилди. Бундан ташқари, Saxovat Broyler ярим тайёр маҳсулотларни маринадлаш учун қўшимча ускуналар харид қилди.
Saxovat Broyler маҳсулотларини қуйидаги савдо нуқталарида харид қилиш мумкин:
• Saxovat Broyler паррандачилик фабрикасининг дўкони: Тошкент вилояти, Пскент тумани, Х.Олимжона кўчаси, 1.
• Миробод деҳқон бозори: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.
• Олой деҳқон бозори: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 42/1, Абдулла Қодирий метро бекати.
• Юнусобод деҳқон бозори: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Юнусобод-3 мавзеси.
• Фарҳод деҳқон бозори: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор Г9А мавзеси.
• «Қатортол» савдо маркази: Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 60.
• Korzinka тармоғининг 60 дан ортиқ супермаркетлари.
Бетакрор товуқ маҳсулотларини янада кўпроқ инсонлар татиб кўришлари учун Saxovat Broyler нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам равишда янги маҳсулотлар ассортименти ҳақида маълумотлар жойланади, шунингдек, обуначилар учун ёқимли совғалар ва сюрпризларга бой танловлар ҳамда ўйинлар ўтказилади.
Реклама ҳуқуқи асосида