Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдан Истанбул учаётган самолётда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

77 ёшли ўзбекистонлик йўловчи парвоз вақтида вафот этган. Шу сабаб ҳаво кемаси Анқара шаҳрига фавқулодда қўниши амалга оширган.

204views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкент-Истанбул йўналишидаги HY271 рақамли авиапарвози Анқара шаҳрига фавқулодда қўниши амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди. 
Ўрганилган маълумотларга кўра, 1946 йилда таваллуд топган Ўзбекистон фуқароси Х.Т. давом этиб келаётган сурункали кассалликка шифо топиш илинжида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келаётганлиги, бироқ авиапарвоз чоғида бемор соғлиғи ёмонлашганлиги ва юрак ҳуружи бошдан кечирганлиги маълум бўлган.
Экипаж ҳамда йўловчилар ҳамроҳлигида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда юрак пульсининг тўхташи кузатилгач, тиббий кўникмага эга бўлган кишилар томонидан юрак массажи қилинган. Бироқ муолажа саъй-ҳаракатларга қарамасдан фуқаронинг ҳаёти сақланиб қолина олинмаган.
"Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан ватандошимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганлигини ҳамда марҳум жасадининг бугун, 12 январь куни Ўзбекистонга жўнатилиши таъминланганлигини маълум қиламиз.
Марҳумнинг яқинларига сабр ва чуқур таъзия билдирган ҳолда, Туркияда бўлиб турган фуқароларимиздан юқоридаги каби ҳолатлар содир бўлганда элчихона Консуллик бўлимининг +903124411746/+903124413871 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.
204views0replies
0

Комментарии