Ўзгидромет хабарига кўра, эртага, 13 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши, якшанба куни эса антициклон кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати шимолда кечаси -5...0 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Ушбу антисиклон асосан Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига таъсир этади. Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Дам олиши кунлари ҳарорат кечалари +2...+7 даража, кундуз кунлари +10...+15 даража атрофида бўлади. Якшанаба куни кечаси ва кундузи -10...-5 даражагача пасаяди.
Шу кунларда тогъли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. 13 январада айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатилади, шамол ўртача тезликда эсади, 13 январда 12-15 м/с.гача кучайиши мумкин. Кечаси ҳарорат +5...+7 даража, кундузи +12...+15 даража атрофида бўлади.