Жорий йилнинг 10 январь куни Бухоро давлат университетидаги қозонхоналарни таъмирлаш ишлари билан жорий йилнинг 3 январ кунидан буён шуғулланиб келган 32 ёшли эркак М.Х. Niva автомашинаси ўриндиғида бўлган KRUGERGUN номли газли пневматик қуролни олиб, уни кўздан кечириб, “дроп”ларни жойлаштирганидан сўнг, эҳтиётсизлик оқибатида чап томон кўкрак соҳасига ўқ отилиб жароҳат етказган. Шундан сўнг М.Х. автомашинадан тушиб, университет тиббиёт пунктига кириб, шифокорларга мурожаат қилган.
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ходимлари етиб келгунга қадар фуқаро М.Х. кўрсатилган бирламчи тиббий муолажаларга қарамасдан тиббиёт пунктида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.