Поиск
RUUZ

Криминал

Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланган 2 нафар аёл Истанбулда ушланди

Ушбу ўзбекистонлик аёллар 7 йилдан буён ИИВ томонидан қидирувда бўлган.

296views0replies
0

Туркия ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган. Жорий йилнинг 10 январь куни одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган шахслар Истанбул шаҳрида қўлга олинган. Бу ҳақда Истанбул бош консулхонаси хабар қилди.
Аниқланишича, 1985 йилда туғилган Д. Умарова 2018 йилдан буён, 1983 йилда туғилган М. Улмасова 2017 йилдан буён ИИВ томонидан қидирувда бўлган.  
“Жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади”,- дейилади хабарда.

296views0replies
0

Комментарии