Поиск
RUUZ

Реклама

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун Coozin платформаси ишга туширилди

Coozin лойиҳаси – ўзини банд қилган аёлларга уйда пиширилган маҳсулотларни сотиш имконини берувчи платформа ҳисобланади.

109views0replies
0

12 январь куни Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган инновацион Coozin платформаси ишга туширилди. Шу муносабати билан, ЕХҲТ ва The Coca-Cola Foundation халқаро хайрия фонди кўмагида IT-Park Uzbekistan ва Ишбилармон аёллар халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда Hilton меҳмонхонасида тадбир ташкиллаштирилди. Платформанинг ишга туширилиши Ўзбекистонда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашади.
Лойиҳа The Coca-Cola Foundation халқаро хайрия фонди кўмагида ЕХҲТ, IT-Park ва Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси кўмагида ташкил этилди. Coozin илғор рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, аёллар тадбиркорлиги ва ўз-ўзини банд қилишни ривожлантиришга қаратилган.
Лойиҳа нафақат рақамли технологиялар ёрдамида бизнесни йўлга қўйиш орқали аёлларнинг тадбиркорлик потенциалини мустаҳкамлайди, балки БМТнинг камбағалликни йўқ қилиш, муносиб иш билан таъминлаш ва иқтисодий ўсиш, инновациялар ва нотенгликни камайтириш каби барқарор ривожланиш мақсадларини ҳам амалга оширади.
Ҳозирда тест режимида ишлаётган платформа кунига 25 та буюртмани қабул қилмоқда. Унинг қулайлиги шарофати билан лойиҳа мамлакат бўйлаб ўз таъсирини кенгайтирмоқчи.
Платформа ишга тушиши муносабати билан ташкиллаштирилган маросимга 30 дан ортиқ латофатли тадбиркор аёллар ҳам ташриф буюрди. Тадбирда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори Зильке Клёвер, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар халқаро ассоциацияси раиси Гулнора Маҳмудова, IT-Park Uzbekistan директори Фарҳод Ибрагимов, Coca-Cola компаниясининг Марказий Осиёда ҳукумат билан ўзаро алоқалар, коммуникациялар ва барқарор ривожланиш бўйича директори Нази Арипжанова кириш сўзлари билан нутқ сўзлашди.
Тадбир доирасида электрон тўлов тизимлари ва молиявий саводхонликдан тортиб, маркетинг ва психологиягача кенг мавзуларни қамраб олган муҳокамалар ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилди. Иштирокчилар ўз мулоқот доирасини кенгайтириб, тажриба алмашиш ва таклиф қилинган экспертлардан маслаҳат олиш имконига эга бўлди.
Қайд этилишича, Coozin платформаси Ўзбекистондаги аёл тадбиркорларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.
«Ишончимиз комилки, Coozin ўз-ўзини банд қилган тадбиркор аёллар учун асосий платформага айланади ва 360 даражали таълим билан уларнинг рақамли иқтисодиётда муваффақият қозонишига сабаб бўлади», – дейди Coozin бош директори Лазиз Искандаров.
Yandex Delivery нинг Ўзбекистондаги вакили Сарвар Тўхтаев ўз нутқида Coozin ва Yandex Delivery жамоалари Ўзбекистондаги исталган тадбиркор учун технологиялардан фойдаланишни осонлаштириш истагида бирлашишини таъкидлади. Улар биргаликда маркетплейс фойдаланувчиларига шаҳар бўйлаб етказиб бериш хизмати билан онлайн савдо учун қулай инфратузилмани яратади. Бу эса тадбиркорларга кўпроқ даромад олиш, маҳаллий усталарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг харидорлари учун қулай хизмат кўрсатишни таъминлайди.
«Аёллар тадбиркорлиги ва уларнинг карьера имкониятлари учун барқарор лойиҳалар яратишни қўллаб-қувватлаш – Coca-Cola компаниясининг энг асосий ижтимоий миссияларидан биридир. Лойиҳа яратилганидан бери ўтган бундай қисқа муддат ичида биз унда қатнашиш истагида бўлганлардан катта миқдорда аризалар қабул қилдик. Бу эса мазкур йўналиш мамлакат учун қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Шахсан мен ва бутун жамоа Coozin нинг ҳар бир аъзоси сингари ўз мақсади сари боришдан қўрқмайдиган ва ўз мисолида бошқаларни илҳомлантирадиган аёллардан руҳланамиз», – дея таъкидлади Coca-Cola компаниясининг Марказий Осиёда ҳукумат билан ўзаро алоқалар, коммуникациялар ва барқарор ривожланиш бўйича директори Нази Арипжанова.
Лойиҳа ҳақида маълумот олиш ва ариза топшириш учун coozin.uz сайтига ташриф буюришингиз мумкин.
Қўшимча маълумот учун: +998 97 443 03 64.
Реклама ҳуқуқи асосида
109views0replies
0

Комментарии