Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "M.F." МЧЖ раҳбари К.А. МЧЖ дорихонасида фуқаро Э.Х.га 30 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептсиз 210 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 1 320 дона "Карбамазепин" 80 дона "Тебантин" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.