Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда маҳсулотни ижтимоий тармоқ орқали сотаётган нарколаборатория аниқланди — видео

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида 400 килограммга яқин синтетик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқариш учун хомашё, шунингдек, қиймати 900 минг долларлик тайёр дори воситаларини фош қилди.

103views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган махсус тадбир давомида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган нарколаборатория фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, 1986 ва 1988 йилларда туғилган, олий маълумотли бўлган 2 нафар шахс логистика фаолияти билан шуғулланиш ниқоби остида Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.
Кўздан кечириш жараёнида хонадонда жами 56 та ўрамда 26 кгга яқин "Мефедрон" гиёҳвандлик воситаси, синтетик наркотик тайёрлашда фойдаланиладиган 400 кгдан ортиқ суюқлик ва кукун кўринишидаги кимёвий моддалар ҳамда хом-ашёлар, зарур асбоб-ускуналар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, гиёҳвандлик воситалари тайёрлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, хом-ашё ва прекурсорлар хориждан келтирилганлиги ва тайёрланган наркотик моддаларнинг савдоси ижтимоий тармоқ орқали амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Тадбир давомида олинган наркотик моддалар тахминан 80 минг "доза"ни ташкил қилиши ва қора бозордаги қиймати 900 минг АҚШ долларига тенглиги, шунингдек, нарколабораторияда сақланаётган 400 кгдан ортиқ кимёвий моддалар ва хом-ашёлар ёрдамида 50 кгга яқин "Мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш мумкинлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолати юзасидан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ДХХ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
103views0replies
0

Комментарии