Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда қоровулни ўлдирган 34 ёшли эркак 15 йилга қамалди

У қоровул билан спиртли ичимлик ичиб ўзаро жанжаллашган ва йигит қоровулни аёвсиз дўппослаб ўлдириб қўйган.

1589views0replies
0

Видеодан кадр

Ўтган йилнинг 15 июль куни Самарқанд туманида жойлашган қурилиш объектида қонли ҳолатда ётган кишини кўриб қолган болалар ИИБга хабар беришган. Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари ерда ётган шахснинг жони узилганига гувоҳи бўлишган. Мурда ушбу ҳолатда 2-3 кундан буён ётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Тезкор суриштирувлар натижаларига кўра марҳум ушбу объектда қоровул бўлиб ишлаган. 1989 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимлик ичиб қоровулнинг олдига келиб у билан ичкиликбозлик қилган. Улар ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида ёш йигит қоровулни аёвсиз дўппослаган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида иш кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисми (қасддан одам ўлдириш) "в, ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
1589views0replies
0

Комментарии