Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспеция" томонидан ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Хусусан, Боёвут туманида жойлашган "Б." МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.
Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.