Поиск
RUUZ

Общество

Hello Tashkent, salam Tashkent номли Telegram-канали админларига суд ҳукми ўқилди

Ўтган йили май ойида Telegram'да канал очиб, қиз ва аёлларнинг беҳаё фото ва видеоларини тарқатган шахсларга жазо тайинланди.

1091views0replies
0

Видеодан кадр

2023 йилнинг май ойида ИИВ киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram'да Hello Tashkent, salam Tashkent номли гуруҳ ва каналлари ташкил этиб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео ва фотоларни жойлаштириб келган жиноий гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар бергандик
Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 11 январь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида қўлга олинганларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Қўлга олинган шахслар 130-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) 2-қисми “б” банди, 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, ”г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми, 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а”, “в” бандлари билан айбдор деб топилган.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ гуруҳ аъзоларига 3 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Қайд этилишича, жиноят воситаси деб топилган “Telegram” мессенжеридаги тегишли каналлар ва аккаунтлар Рақамли технологиялар вазирлиги орқали блокланиши белгиланган.
Жабрланувчиларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилди.
1091views0replies
0

Комментарии