ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг берган маълумотига кўра, ҳодиса 2024 йил 9 январь куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 225-километрида содир бўлган.
Маълум бўлишича, "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Shacman русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Н.И. тезликни оширганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотган. Натижада, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб, ағдарилган. Бунинг оқибатида, транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.