Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди

Бунга Damas'нинг ортидан катта тезликда келиб урилган Cobalt ҳайдовчиси сабаб бўлган.

309views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, Олтиариқ-Марғилон темирйўл бекатлари оралиғи 246 кмда жойлашган  қўриқланадиган темирйўл кесишмаси ҳаракатдаги поезд таркиби мавжудлиги сабабли транспорт воситалари учун ёпилган бўлган.  
"Миллар" дастурининг хабарига кўра, Damas ҳайдовчиси темирйўл кесишмасидан ўтиш учун рухсат кутиб турган. Бу вақтда орқасидан Cobalt автомобили тезликни пасайтирмасдан келиб, Damas'га урилган. Натижада Damas автомобили зарбдан поезд вагонларига тегиб, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Cobalt ҳайдовчиси Damas ҳайдовчисига ёрдам бермасдан воқеа жойида яширинган.
Ҳозирда Cobalt автомобили ҳайдовчиси ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

309views0replies
0

Комментарии