• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 января 2024

Японияда ўзбек тили бўйича янги ўқув қўлланма нашр этилди

Мазкур ўқув қўлланмаси орқали бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилиш ёки бизнес ташрифларини амалга ошириш мумкин бўлади.

103
0
"Дунё" АА

Токио хорижий тиллар университети кичик илмий ходими Хидака Шинсуке New Express + Uzbek language номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қўлланма лотин алифбоси асосида ёзилган бўлиб, 160 саҳифа ва 20 та дарсликдан иборат. Ўқувчиларга оғзаки сўзлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида китобнинг овозли шакллари ҳам тайёрланган.

Муаллифнинг сўларига кўра, мазкур ўқув қўлланмаси орқали бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилиш ёки бизнес ташрифларини амалга ошириш мумкин бўлади.

Китоб шу йил 29 январдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Япониялик ёш олим, шунингдек, "Ўзбек тилидаги тахмин ёки мумкинликни ифодалайдиган аналитик ифодалар орасидаги фарқлар", "Ўзбек тилидаги "= чи" юкламасининг вазифалари" каби 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳамдир.

103
0