Поиск
RUUZ

Общество

Сенат Божхона қўмитасига пиротехника воситалари кўпайиб кетганидан шикоят қилиб, сўров юборди

Божхона қўмитаси интернетда пиротехника воситаларига чек қўйишга доир кўплаб чиқишлар қилганди. Аммо, Янги йил байрамида пиротехникадан кенг фойдаланиш кузатилди.

86views0replies
0

Божхона Қўмитаси

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига сенатор сўровини юборди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Унда пиротехника воситалари билан боғлиқ ҳолатлардан, айниқса, кексалар, беморлар, ёш болалар ва бошқа тоифадаги фуқароларнинг байрам кунлари тинчлиги бузилгани, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама этилиб, фойдаланувчиларнинг божхона органларига эътирозлари баён қилингани айтиб ўтилди.
Шунингдек, сўровда божхона органлари томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ кўплаб қонунбузарликлар бартараф этилгани ҳақида ОАВ орқали чиқишлар қилингани, Янги йил байрами кечасида эса бундай чоралар кутилган самарани бермагани қайд этилди.
Шулардан келиб чиқиб, сенатор Божхона қўмитаси раисидан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда мамлакатга олиб кириш ва олиб чиқиш ёки ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар нима сабабдан тўлиқ бартараф этилмаётгани, мазкур воситаларнинг ноқонуний айланишига қандай омиллар сабаб бўлаётгани юзасидан маълумот тақдим этишини сўраган.
Шу билан бирга, қонунчиликда бу борада қандай бўшлиқлар мавжудлиги, қайд этилган қонунбузарликларни тўлиқ бартараф этиш бўйича божхона органлари томонидан тезкор равишда амалга ошириладиган чоралар ҳақида маълумотлар, шунингдек, Олий Мажлис Сенатига тегишли таклифлар тақдим этиш сўралди.
86views0replies
0

Комментарии