• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 января 2024

Президент прокуратура органларининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади

Мукофотланганлар орасида пойтахтнинг Чилонзор тумани прокурори ва Бош прокурор ўринбосари бор.

726
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев Прокуратура ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини мукофотлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг тегишли фармони билан прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти учун қуйидагилар тақдирланди:

"Мардлик" ордени билан

Аминов Шохрух Азаматович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

Хамдамов Улуғбек Аслонович - Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори

— "Дўстлик" ордени билан

Ерниязова Венера Тажетдиновна - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари

— "Жасорат" медали билан

Абдилазизов Давронбек Махмуджонович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари

Буронов Нурбек Эркинович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

— "Содиқ хизматлари учун" медали билан

Болтаев Ҳалим Ҳусанбоевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Муратов Жахонгир Дилшатович - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори

Сайфуллоев Эркин Худоёрович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари

Файзиев Вахоб Камолович - Бухоро вилояти Когон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси

— "Шуҳрат" медали билан

Абдухакимов Муродулло Тогаевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Каримов Хуршид Акрамович - Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи

Қодиров Абдумўмин Абдумажит ўғли - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими давлат ижрочиси

Ташпулатов Хуршид Сабиржанович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими бошлиғи

Хабилжонов Улуғбек Хабилжон ўғли - Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори.

726
0