Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Эски Жомбой маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналарида тинтув ўтказилган.
Ўтказилган тинтув натижасида оғирлиги 31 килограмм 855 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси, 2 грамм опий гиёҳвандлик моддаси ва 2 дона психотроп таблетка топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.