Тошкентда номаълум шахс "Paynet" шохобчаларида пластик картага пул тушириб, лекин нақд пулни бермасдан қочиб кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.
Жорий йилнинг 3 январь куни 1993 йилда туғилган Хусанов Камрон Хисрав ўғли Олмазор туманидаги "Paynet" шохобчасига кириб, пластик картасига 682 000 сўм миқдордаги пулни ўтказишни сўраган. Айтилган пул пластик картага туширилгандан сўнг, Хусанов нақд пулни тўламасдан шохобчадан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ЖКнинг 166-моддаси (талончилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ушбу шахсдан жабр кўрган шахслар ёки унинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлганлар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-49-44, 71-206-46-35 ёки 102 рақамларига мурожаат қилиши сўралмоқда.