Ўзгидромет хабар беришича, бугун 8 январь куни Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.
9-10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кўтарилади. 9 январда кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +12...+15 даража илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси +5...+8 даража илиқ, кундузи +15...+18 даража илиқ, жанубий ҳудудларда +20 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб республика бўйича туман тушади.
11 январда мамлакат ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража илиқни ташкил этади. Шимолда кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда бугун бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +9...+11 даража илиқ бўлади.
9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. 9 январда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 9 январда ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2 даража, кундузи +12...+14 даража илиқ бўлади. 10 январда ҳарорат кечаси +5...+7 даража, кундузи +16...+18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
11 январда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража, кундузи +10...+12 даража илиқ бўлади.