Поиск
RUUZ

Общество

Нукусда икки фуқаро номаълум моддадан заҳарланди

Икки фуқаро шифохонага олиб борилган. Аммо, бир нафари вафот этган.

190views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Нукус шаҳрида икки нафар фуқаро номаълум этиологияли модда таъсирида заҳарланган ва улардан бири вафот этган. Бу ҳақда Нукус шаҳар ҳокимининг бахтсиз ҳодиса оқтбатларини бартараф этиш тўғрисидаги қарорида айтилади.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2023 йилнинг 29 декабрь куни Нукус шаҳри 23-кичик туманидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган.
"Нукус шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисида"ги қарорга кўра, комиссия тузилди.
Комиссия воқеа жойига чиқиб, унинг сабабларини ўрганади, мутахассисларни жалб этиб, улардан ёзма хулосалар олади.
190views0replies
0

Комментарии