Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда ҳоким ёрдамчилари $1 000 пора олган вақтда ушланди

Улар ҳокимлик захирасидаги ер майдонини аукционга чиқариб, ютиб бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ваъда берган.

174views0replies
0

ДХХ

ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1990 йилда туғилган Самарқанд шаҳрида яшовчи, Самарқанд туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Х.Э. ва 1975 йилда туғилган Паст Дарғом туманида яшовчи, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Б.В.лар жиноят устида қўлга олинди, дея хабар бермоқда ДХХ Матбуот хизмати.
Аниқланишича, улар жиноий тил бириктирган ҳолда тумандаги маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи "Сиёб" канали бўйида жойлашган, ҳокимлик захирасидаги 3,5 сотих бўш ер майдонини аукционга чиқариб, ютиб бериш ва туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўнак сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
174views0replies
0

Комментарии