Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда текин кийим тадбири уюштириб, оломон йиғган дўкон раҳбари жазоланди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқда тарқалган видеога изоҳ берди.

738views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бепул кийим-кечак олишга келган фуқаролар томонидан юзага келган тартибсизликлар акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 январь куни Юнусобод туманида жойлашган “Brend rows” номли савдо дўконида эркаклар учун 300 дона қишки пальто маҳсулотлари текинга тарқатилиши режалаштирилиб, бу хабар “Текинга пальто 300 дона” деб номланган сарлавҳа билан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.
Натижада, кўплаб фуқаролар ушбу дўконга ташриф буюрган ва дўкон олдида тартибсизликлар юзага келган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари аралашуви билан жамоат тартиби сақланиб, вазият назоратга олинган, ҳеч ким жароҳатланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув натижасида, “Brend rows” номли савдо дўкони раҳбари 1999 йилда туғилган С.И.ган МЖтКнинг 200-1-моддасига (оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш) асосан, ушбу дўконнинг 9 нафар ишчиларига МЖтКнинг 194-моддасига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан С.И.га БҲМнинг 15 баравари (5,1 млн сўмдан) миқдорида, 9 нафар фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (1,7 млн сўмдан) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
738views0replies
0

Комментарии