• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 6 января 2024

Ўзбекистонда ушбу ҳафта қисқа муддатли ёғингарчилик билан якунланади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

221
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 6 январь куни шимолий ҳудудларга нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади, Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда қуёшли, қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кузатилади. Кундузи ҳарорат +16...+18 даража илиқ бўлади.

Эртага, 7 январь куни нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади ва мамлакатнинг барча ҳудудларига тарқалади. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати +9...+14 даража бўлади.

Пойтахтда бугун ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +16...+18 даража илиқни ташкил этади.

Якшанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси +6...+8 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи +12...+14 даража бўлади.

221
0