Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошмоқда

"Афросиёб", "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга ошади.

162views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йил 20 январдан "Афросиёб" тезюрар электропоездлари, ҳамда "Шарқ", «Насаф» ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга оширилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қарор темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси - ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги электр поездларини харид қилиш, темир йўл вокзалларни давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида қабул қилинган.
Чипта нархи қуйидагича бўлади:
Тошкент - Бухоро - Тошкент
• VIP — 636 000 сўм;
• Бизнес — 462 000 сўм;
• Эконом — 336 000 сўм.
Тошкент - Қарши - Тошкент
• VIP – 534 000 сўм;
• Бизнес — 390 000 сўм;
• Эконом — 282 000 сўм.
Тошкент - Самарқанд - Тошкент
• VIP — 396 000 сўм;
• Бизнес — 276 000 сўм;
• Эконом — 204 000 сўм.
162views0replies
0

Комментарии