Поиск
RUUZ

Общество

Бир қатор давлат мансабдорларининг бизнес қилаётгани аниқланди

Антикоррупция агентлиги қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйди. Улар орасида туман ҳокимлари, энергетика вазири ўринбосари ҳам бор.

1102views0replies
0

UzNews.uz

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганига оид эълон қилинган хабарлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида ўтказилган ўрганишлар давомида бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга экани маълум бўлди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги. 
Қайд этилишича, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан агентлик томонидан чора кўрилган.
Жумладан, қуйидаги мансабдорларнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолияти тугатилган:
— “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Ш.А;
— Тошкент шаҳри, Миробод тумани ҳокими А.С.;
— “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари А.С.;
— “Ахборотлаштириш бош маркази” УК раҳбари Д.С.;
— Андижон вилояти, Бўстон тумани ҳокими С.Н.;
— “Миллий PR-маркази” ДУК директори Д.С.;
— Энергетика вазири ўринбосари У.М.;
— Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.
1102views0replies
0

Комментарии