• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 3 января 2024

Ҳафта давомида Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Синоптиклар байрамдан сўнг ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

527
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +8...+13 даражани ташкил этади. Эртага +12...+15 даражагача бироз кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 даража атрофида бўлади.

Эртага кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин.

5 январь, жума куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи +10...+12 даража, 4 январда кечаси 0...+2 даража бўлади, кундузи +11...+13 даражагача кўтарилади. 5 январда кечаси +2...+4 даража, кундузи +11...+13 даражагача бўлади.

527
0