Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда қоидаларни бузиб ҳаракатланган Mercedes-Benz ҳайдовчиси жаримага тортилди — видео

23 ёшли йигит кечаси Instagram'да жонли эфир қилиб, 6 та қоидабузарликлар содир этди. Унга 15 млн сўмдан кўп жарима белгиланди.

141views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда Mercedes-Benz ҳайдовчиси рул бошқаруви вақтида Instagram'да жонли эфир қилиб, турли қоидабузарликлар қилгани видеоси тарқалди. Тарқалган хабарда айтилишича, мазкур йигит вилоят ҳокимлигида юқори лавозимда ишлаган амалдорнинг ўғли ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди. Маълум қилинишича, 2024 йил 1 январь куни Наманган шаҳар Ислом Каримов кўчасида 2000 йилда туғилган йигит Mercedes-Benz машинасида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, тезликни меъёрдан ошириб, ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдирувчи ҳаракатлар содир этган.
Ҳайдовчи қўлга олиниб, унга нисбатан чора кўрилган. Mercedes-Benz машинаси эса жарима майдонига жойлаштирилган.
Ушбу ҳайдовчи ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракати қоидаларининг олтита бандини бузган.
Жумладан:
— машина ойналарининг туси ноқонуний ўзгартирилган (БҲМнинг 25 баравари, 8,5 млн сўм миқдорида жарима);
— ҳаракат давомида телефондан фойдаланган (БҲМнинг 3 баравари, 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима);
— светофорнинг қизил чироғидан ўтган (БҲМнинг 2 баравари, 680 минг сўм миқдорида жарима);
— авария ҳолатини келтириб чиқарган (БҲМнинг 10 баравари, 3,4 млн сўм миқдорида жарима);
— автомобилнинг давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиб олиб ҳаракатланган (БҲМнинг 5 баравари, 1,7 млн сўм миқдорида жарима);
— тегишли ҳужжатсиз машина бошқарган (БҲМнинг 1 баравари, 340 минг сўм миқдорида жарима).
“Наманган шаҳрида тунги вақт соат 03:00 ларда машиналар йўқлигидан фойдаланиб, вақтинчалик олинган машинани тест қилиб кўрдик. Машина 3 кунга эгасидан сўраб олинган эди. Қилган ишимдан пушаймонман. Бутун Ўзбекистон халқидан узр сўрайман. Ҳозир машина жарима майдонига қўйилди”, — дейди қоидабузар ҳайдовчи.
141views0replies
0

Комментарии