• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 января 2024

Жиззахда Gentra трансформаторга бориб урилди — фото

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.

567
0
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Жиззах вилоятида Gentra трансформаторга бориб урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар бермоқда.

Жамиятнинг Жиззах ҳудудий филиали хабарига кўра, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Сўғдиёна” МФЙ ҳудудидаги “Гандумтош” тармоғидан чиқувчи 257-сонли трансформаторни Gentra автомобили уриб кетиши оқибатида электр таъминоти узилган. Ҳайдовчига тан жароҳати етмаган.

Айни пайтда воқеа жойига Ш.Рашидов туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан захира трансформатори олиб келиниб, трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

567
0