• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 29 декабря 2023

Ўзбекистонда январь ойида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда

Янги 2024 йилнинг биринчи ойи учун об-ҳавонинг дастлабки прогнози эълон қилинди.

768
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 2024 йилнинг биринчи ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлади. 

Қайд этилишича, январь қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Мазкур ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 1-3 январь кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +6...+11 даража атрофида, 4-5 январь кунлари эса 1-3 январга нисбатан +3...+5 даражага юқори бўлади.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +0...+5 даражадан -8...-3 даражагача, кундуз кунлари +10...+15 даражадан 0...+5 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари қисқа даврга -13...-10 даражагача пасайиши ва кундуз кунлари +16...+18 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар январь ойининг биринчи ўн кунлиги охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда. Умуман олганда, ой учун ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

768
0