Поиск
RUUZ

Криминал

Сўнгги 2 йилда 500 га яқин шахс пора олиш билан боғлиқ жиноят содир этган — Бош прокуратура

Коррупцион ҳолатнинг энг юқориси мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимида қайд этилган.

105views0replies
0

Самарқанд ИИБ / Иллюстрация

2021-2022 йилларда 486 нафар шахс пора олиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Каримжон Мусашайхов маълум қилди.
Жавобгарликка тортилганларнинг 15 нафарини нодавлат ташкилотлар мансабдор шахси, 88 нафарини давлат органлари хизматчиси ва 382 нафарини давлат органлари мансабдор шахси ташкил қилади.
Ушбу жиноятларни содир этганларнинг 62 нафари мактабгача таълим, 53 нафари соғлиқни сақлаш, 49 нафари халқ таълими, 30 нафари электр ва газ таъминоти корхоналари, 25 нафари нодавлат тижорат ташкилоти, 20 нафари қишлоқ ва сув хўжалиги, 15 нафари маҳаллий ҳокимият, 14 нафардан солиқ, кадастр, 13 нафардан бандлик, транспорт, экология, 8 нафардан молия, агроинспекция, 7 нафари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, 6 нафардан олий таълим, маданият, қурилиш, мудофаа, 5 нафари банк, 3 нафари иқтисодиёт ва 43 нафарини бошқа соҳа ходимлари ташкил қилган.
Мактабгача таълим тизимида пора олиш, асосан, ишга қабул қилиш, иш ставкасини кўпайтириб бериш, болани навбатсиз боғчага қабул қилиш, аутсорсинг хизмати кўрсатиш, ходимларга мукофот пули ажратиб бериш эвазига содир этилган.
Соғлиқни сақлаш тизимида пора олиш эса асосан ногиронликни белгилаш, жарроҳлик амалиётини амалга ошириш, тиббий экспертиза хулосасини ижобий тарзда бериш,ишга қабул қилиш, аниқланган қонунбузилишига нисбатан чора кўрмаслик каби ҳолатларда йўл қўйилган.
Электр ва газ таъминоти корхоналари тизимида пора олиш, асосан, газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга нисбатан қонуний чора кўрмаслик, қарздорликни камайтириш ёки йўқ қилиш, тармоққа уланиш ва техник шарт бериш, ишга қабул қилиш ёки ишдан бўшатмаслик каби ҳолатларда ҳам учрамоқда.
Таъкидланишича, мазкур ҳаракатларни содир этган шахслар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.
105views0replies
0

Комментарии