• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 29 декабря 2023

Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилмоқчи бўлган қашқадарёлик 21 ёшли шахс 7 йилга қамалди

У Telegram мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.

208
0
ДХХ

Ижтимоий тармоқ орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг "ҳижрат" ва "жиҳод"га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган Қашқадарёда яшовчи, 21 ёшли фуқаро Telegram мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланганлиги аниқланди.

Унда Сурияга бориб, "жиҳод" қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқ орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

ДХХ ходимлари томонидан терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилиб, унинг Сурия давлатига кетишининг олди олинди ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан ўтказилган суд жараёнларида гувоҳлар ва далилий ашёлар асосида, унинг ноқонуний ҳаракатлари ўз исботини топди.

Суд ҳукмига кўра, мазкур шахс ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

208
0