• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 29 декабря 2023

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмга яқин пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахслар ушланди

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 80 нафар шахсга маъмурий 9 та ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

29 декабря 2023
166
0
Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши назорат тадбирлари ҳам ўтказилди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, Оҳангарон туманида жойлашган Чинор ЙПХ масканида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 32 ёшли ҳайдовчи Р.Р. бошқарувидаги Isuzu юк машинаси ҳудудий ИИБ, ДХХ ва Божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда текширилганда, дарахт кўчатлари остига беркитилган ҳолатда 528 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

ИИББ ходимлари томонидан мазкур йўналишда ноябрь ойидан бошлаб вилоят ҳудудида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида турли ҳажм ва кўринишдаги умумий қиймати 1 млрд 14 млн сўм бўлган 1 млн 709 минг дона ноқонуний пиротехника воситалари аниқланган ва тегишли тартибда муомаладан олинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 80 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 9 та ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, бир неча ҳолат ҳудудий вояга етмаганлар Комиссиясига ўрганиш учун юборилган.

29 декабря 2023
166
0