Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ҳаракат вақтида сигарет чекган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

138views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида тамаки чекаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш ходимлари  томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилган.
Натижада жорий йилнинг 28 декабрь куни мазкур қоидабузарлик "18-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги 87-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong русумли автобус ҳайдовчиси И.А. томонидан содир этилганлиги аниқланган.  
Қайд этилишича, ҳар бир ҳайдовчига йўналишда тартиб интизомни сақлаш, йўловчи ташиш қоидалари ва маданиятига риоя этиш ва корхонанинг ички меҳнат тартибига амал қилиш, шунингдек, ҳаракат вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланмаслик ва тамаки маҳсулотини истеъмол қилмаслик бўйича йўриқнома ўтказилган бўлиб, ҳар бир ҳайдовчидан юқоридаги талабларга риоя этиши юзасидан кафолат хати олинган.
 Ушбу кафолат хатига асосланиб, автобусни бошқариш вақтида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиб, корхона ички тартиб қоидаларини  бузганлиги учун ҳайдовчига нисбатан қатъий чора кўрилиб, ҳайдовчи И.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

138views0replies
0

Комментарии